Чиқинди бўлими инспекторлари писта пўчоғи ташлаган фуқарони жаримага тортди

Чиқинди бўлими инспекторлари писта пўчоғи ташлаган фуқарони жаримага тортди

Фото: ecogovuz

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чиқинди бўлими инспекторлари томонидан 16 март кунида Бухоро шаҳрида навбатдаги рейд тадбири давомида йўл ёқасида фуқаро Ш.М писта чақиб, пўчоғини белгиланмаган жойга ташлаётганлигининг гувоҳи бўлдилар.

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан МЖтК нинг 91 пр 1-моддаси билан маъмурий баённома тузилиб, жаримага (111 500 сўм) тортилди ва тўлиқ ундириб олинди.

МАВЗУГА ДОИР: Жарималарни ўз вақтида тўлаганларга 30 фоиз чегирма берилади