Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Чирчиқ» аэродромида курсантлар парвоз машқларини бажармоқда (фото)
28.05.2020 20:11,  
283

Тошкент ҳарбий округи ҳудудида жойлашган «Чирчиқ» аэродроми шу кунларда Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртининг амалиёт ўтаётган иккинчи ва учинчи босқич курсантлари билан гавжум. Бу ерда улар амалий парвоз машқларини бажармоқда.

«Ватанпарвар» газетаси мухбири Исломжон Қўчқоровнинг Sof.uz'га хабар беришича, курсантлар амалиёт жараёнида улар учиш аппаратларини белгиланган масофада бошқариш, ҳавода муаллақ туриш, ерга яқин бўлган масофада парвоз қилиш каби қатор машқларни бажаришди.

Билим юртининг учинчи босқич курсантлари ҳам парвоз машғулотларида фаол. Улар ўтган йили ҳаво кенгликларида 60 соатга яқин парвоз машқларини бажарган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 100 соатдан ошиши режалаштирилган. Бунда ҳар бир парвоз машқи босқичма-босқич мураккаблашиб боради.

Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти курсантларининг амалий парвоз машғулотлари жорий йилнинг сентябрь ойигача давом этиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан