Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чирчиқ дарёсида юзлаб балиқлар нобуд қилингани айтилмоқда
29.09.2022 11:24,  
67

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсида кўп миқдордаги балиқлар нобуд бўлгани тўғрисида видеохабар тарқалганди. Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан қўмитанинг инспекторлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан Чирчиқ дарёси ўзани бўйича ўрганиш олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритилиб, келиб чиқиш сабаблари ва амалга оширилаётган чоралар тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, видеодаги балиқлар кумушранг тобон балиқлари ҳисобланади. Бу ҳолат фақат шу йил кузатилаётгани йўқ. Бу ҳолат ҳар йили такрорланиб келмоқда. Балиқлар ростдан ҳам заҳарланиш натижасида нобуд бўлган кўринади. Атрофдаги корхоналардан чиқаётган маиший оқова сувлар дарёга қўшиб юборилганга ўхшайди.

Қайд этилишича, кейинги йилларда Чирчиқ дарёсида балиқлар миқдори кескин камайган. Соҳилбўйида қушлар ҳам сийраклашган. Аҳвол шундай давом этса, бир неча йилдан кейин Чирчиқ дарёсидан фақат чиқинди сув оқади. Шундоғам ўзи ҳеч нима қолмади, — дейилади Telegram’даги "Экологуз" каналида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан