Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чирчиқ шаҳрида ҳарбий савдо мутасаддилари томонидан 15,3 миллиард сўм талон-торож қилинди
15.04.2022 09:00,  
117

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига "Harbiy Savdo-Chirchiq" ДУК мансабдорларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, жумладан, жуда кўп миқдордаги мулкларни талон-торож қилиш, ўз мансаб ва хизмат мавқейидан қонунга хилоф равишда фойдаланиб, пул маблағларини ўзлаштириш, "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонун ҳужжатларини бузиш ва бошқа турдаги иқтисодий жиноятлар содир этиб келинаётганлиги бўйича фуқаролардан келиб тушган мурожаат асосида мазкур корхонада ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида корхона моддий жавобгар шахслари томонидан меҳнат муносабатлари, давлат харидлари тартибини белгиловчи ҳамда бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши натижасида корхона фаолиятида жами 15,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича ЖПКнинг 329-модда (Жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш тартиби) ва 330-моддасига (Жиноятга оид маълумотларни кўриб чиқиш натижасида қабул қилинадиган қарорлар) асосан қонуний қарор қабул қилиш учун 2022 йил 24 февраль куни Бош прокуратурага юборилди.

Ҳолат юзасидан Ҳарбий прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, жорий йилнинг 12 март куни "Harbiy Savdo-Chirchiq" ДУК моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан