Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чирчиқ шаҳрида мактаб ўқувчилари бобоси тенги одамни дўппослашди
23.05.2022 22:53,  
12

Чирчиқ шаҳрида икки нафар мактаб ўқувчиси бобоси тенги одамни уриб, ҳақоратлаган видео бугун, 23 май куни ижтимоий тармоқларда тарқаб эътирозларга сабаб бўлди. Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати воқеага аниқлик киритди. 

Маълум бўлишича, воқеа 2022 йилнинг 21 май (шанба) куни соат 17:30ларда содир этилган. Вояга етмаган болалар — 8-синф ўқувчилари Н.Л. (2007 й.т.) ва Э.А (2007 й.т.) Чирчиқ шаҳрининг 4-кичик туман ҳудудида 58 ёшли Р.А. (Юқоричирчиқ туманида яшовчи)ни ҳеч бир сабабсиз уриб, безорилик содир этишган.

Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратида Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан ўрганилиб, жараёнда қатнашган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари шаҳар ИИБга чақирилган.

Воқеанинг яна бир иштирокчиси — 7-синф ўқувчиси А.Н. (2008 й.т.) жараённи телефонда видеога олган. Кейинчалик видео ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан