Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чирчиқда ҳарбийлар банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлгани айтилган хабар юзасидан Мудофаа вазирлиги ҳам баёнот берди
15.10.2022 13:56,  
164

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида 3 нафар ҳарбий хизматчи томонидан банкоматлардан пул ўғирлашга уриниш ҳолати содир этилгани бўйича маълумотлар тарқалди. Мудофаа вазирлиги Матбуот котиби мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳарбий хизматчилар тоифасига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлиги хизмати ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идораларнинг қўшинлар таркибида хизмат қилаётган шахслар киради.

Қўлга олинган ҳарбий хизматчиларнинг Мудофаа вазирлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ, улар Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари бўлган.

“Юқоридагиларни инобатга олиб, ижтимоий тармоқларда маълумотлар тарқатишдан аввал ҳарбий хизматчилар қайси бир вазирлик ёки идора вакили эканлиги аниқлангандан сўнг, аниқ фактларга асосланган ҳолда тарқатилиши мақсадга мувофиқдир. Умумий равишда тарқатилган маълумотлар барча вазирлик ва идораларнинг ҳарбий хизматчилари шаънига путур етказиши мумкин”, дейилади вазирлик муносабатида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан