Чирчиқда мактабдан бола ўғирламоқчи бўлган аёл ҳақидаги миш-мишлар ўрганиб чиқилди

Чирчиқда мактабдан бола ўғирламоқчи бўлган аёл ҳақидаги миш-мишлар ўрганиб чиқилди

Тошкент вилояти ИИББ ижтимоий тармоқларда “Чирчиқ шаҳрида жойлашган 9-сонли мактабдан нотаниш аёл бола ўғирламоқчи бўлди” номи билан тарқатилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жорий йилнинг 27 сентябръ куни юқоридаги хабар ҳамда аёлнинг кишининг суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалганлиги ҳолати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ушбу суратдаги аёл Бухоро вилоятида туғилган Г.С. эканлиги аниқланди. У дугонасининг илтимосига кўра, унинг қизини ўз фарзанди 2012 йилда туғилган О.О. билан бирга, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 187-сонли умумий ўрта таълим мактабидан олиб келиш мақсадида мазкур мактабга борганлиги, мактабда дугонасининг қизи уни танимаганлиги ҳамда у билан кетишни хоҳламаганлиги сабабли, мактаб ходимларни эътиборига тушган.

"Натижада содир бўлган англашилмовчилик ҳолати туфайли, воқеа бефарқ бўлмаган фуқаролар томонидан Г.С. суратга олиниб, “бола ўғриси” йўсинидаги тасдиқланмаган нотўғри хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқатилган", - дейилади хабарда.

928