Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чирчиқда “Ми” вертолёти ва “Су-25” самолётлари таъмирланмоқда
14.02.2020 15:13,  
343

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитасининг маълум қилишича, Қуролли Кучларимизнинг ҳарбий ва икки мақсадда фойдаланиладиган маҳсулотларга бўлган талабларини ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида 2018-2019 йилларда КамАЗ автомобили шассисида юк ва махсус автомобил техникаларини, ҳарбий мақсадда фойдаланиладиган радиоалоқа воситалари, нафас олиш органлари ҳимоя воситаларини, озиқ-овқат паёклари ва бошқа турдаги ҳарбий ва икки мақсадда фойдаланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича бир қанча тармоқлараро лойиҳалар амалга оширилди.

Мудофаа вазирлиги куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда мавжуд, моддий ва маънавий жиҳатдан эскирган қурол-аслаҳаларни модернизация қилиш бўйича ишлар изчил амалга оширилмоқда.

Жумладан БМ-21 “Град” русумли ялпи ўт очиш реактив тизими янги замонавий шассига ўрнатилди ва бу тизим амалий синовлардан мувафақиятли ўтди.

БТР-70 русумли транспортерга янги замонавий дизел двигатели, узатиш қутиси ўрнатилиб мобил имкониятлари оширилди. Шунингдек, шахсий таркиб ҳимоясини ошириш мақсадида қўшимча зирҳ ва кумулятив панжара билан жиҳозланди.

Т-64 русумли танкнинг куч бўлими тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий, катта қувватга эга двигатель ва трансмиссия агрегатлари қўйилди, рақамли алоқа воситалари билан жиҳозланди.

Газ-66 русумли автомобилларига “ISUZU» двигателлари ва узатиш қутиларини ўрнатган ҳолда модернизация қилиш йўлга қўйилди. Бу ўз навбатида уларнинг харакатчанлик ва мобил имкониятларини оширди.

Шунингдек КамАЗ автомобиллари шассида барча шароит ва худудларда қўшинлар бошқарувини таъминлай оладиган мобил қўмондонлик бошқарув пункти, шунингдек замонавий асбоб ва ускуналар билан жихозланган, ҳар қандай мураккаб тиббий амалиётларни амалга оширишга қодир тиббиёт пункти яратилди.

Бундан ташқари «Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи» ДК реконструкция қилиниб, тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозланди, бунинг натижасида корхона томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини кенгайтириш имкони яратилди. Жумладан, “Ми” русумидаги вертолётларнинг таъмирланаётган жиҳозлари номенклатураси ортди, Су-25 русумли самолётларни таъмирлаш ўзлаштирилмоқда.

«Восток» ИИБ ДУКда бугунги кунда ўқотар қуроллар учун ўқ-дорилар ишлаб чиқарилмоқда. Амалга оширилган тадбирлар натижасида 2020 йилнинг биринчи ярмида янги турдаги патронлар ишлаб чиқарувчи линиянинг ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Ҳарбий кийим-анжомларни ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-турк қўшма корхонаси тузилиб, 2019 йилда дастлабки цех фаолияти йўлга қўйилди, 2020 йил II кварталда корхона тўлиқ қувватда ишга туширилиши режалаштирилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси томонидан, қўмита тасарруфидаги («Восток» ИИБ ДУК, «Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи» ДК, «Инновацион технологиялар маркази», «MS TexMash» ва «MS RemTex» МЧЖлар) ва маҳаллий корхоналар (KRANTAS, ISUZU ва бошқалар) да ишлаб чиқарилаётган ҳарбий ва икки мақсадда қўлланадиган маҳсулотлар ва хизматлар кўрсатиш кўрсаткичларини 2 баробарга ошириш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан