Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Чироқчида ЙПХ ходимига қаршилик қилган фуқароларнинг 7 нафари 15 суткага қамалди
1.05.2022 10:27,  
66

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманида бир гуруҳ шахслар ЙПХ машинасини ўраб олиб, ходимларни мажбурлаб машинадан туширмоқчи бўлгани акс этган видеолар кенг тарқалди.

Дастлаб ҳолат юзасидан маълумот берган Қашқадарё вилояти прокуратураси воқеага алоқадор 3 киши мажбурий тартибда ушланганини маълум қилганди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 26 апрель куни соат тахминан 17:00 ларда Чироқчи тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан туман марказидаги “Озиқ-овқат деҳқон” МЧЖ бозори атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳамда машиналар тирбандлигининг олдини олиш мақсадида патруль махсус автомашинасининг овоз кучайтиргич мосламаси билан хизмат олиб борилган.

Шу жараёнда бир неча киши хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатган. Улардан бири патруль автомашинасининг олд ўриндиғида бўлган ЙПХ катта инспектори Б.Каримовнинг погони, бодикамераси ва кўкрак нишонини юлиб олган. Шундан сўнг ходимлар томонидан қўшимча кучлар чақиртирилиб, жамоат тартиби тикланган. Гумон қилинувчиларнинг шахси аниқланиб, тегишли тартибда қамоққа олинган.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан ЙПХ ходимларининг қонуний фаолиятига қаршилик қилган 9 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисми, 195-моддаси, 201-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш кўриб чиқилган. Суд улардан 7 нафарига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган, 2 нафарига огоҳлантириш берган.

Шунингдек, воқеанинг асосий иштирокчиларига жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан