Чор минор мадрасаси қўйхонага айландими?

Чор минор мадрасаси қўйхонага айландими?

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида жойлашган Чор Минор мадрасининг ҳудуди қўйхонага айлантирилгани акс этган видео тасвирлар тарқалмоқда

Ушбу видеода мадрасанинг ҳовли қисмидаги ҳудудида қўйлар сақланаётгани ва мадрасанинг бошқа бурчагида қўйхона ташкил этилганини кўриш мумкин. 

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан расмийлар томонидан муносабат билдирмади. 

Эслатиб ўтамиз, Чор Минор мадраси 1807 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда Давлат мулки ва ЮНЕСКОнинг Бутун жаҳон ёдгорликлар рўйхатига киритилган.