Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чойнинг яна бир фойдали хусусияти аниқланди
13.11.2018 20:25,  
78

Кунига атига бир пиёла чой ичиш юрак-қон томир касаллик хавфини олдини олади. Ғарбий Австралия университети олимлари шундай хулосага келишган.

Live Science нашри маълумотига кўра, мутахассислар 23 йил давом этган ва 53 минг нафар одам иштирок этган тадқиқот маълумотларини таҳлил қилишди. Улардан тахминан 12 мингтаси юрак касаллигига чалинган эди.

Экспертлар иштирокчиларнинг овқатланиш тартибини ўрганиб чиқиб, таркибида 500 миллиграммгача флавоноид моддаси бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш юрак ишемик касаллиги, инсульт, сиртқи артерия хасталиги пайдо бўлиши ва ривожланишидан ҳимоя қилади деган хулоса келишди. Ушбу элементнинг яллиғланишга қарши хусусияти борлиги сабаб бўлиши мумкин.

Шунча миқдордаги флавоноидлар – 500 миллиграмм – масалан, бир чашка чой таркибида ҳам бор.

Олдинроқ, кечки овқатланиш инсон биологик ритмларини бузилиши оқибатида юрак-қон томир касалликлари ва диабетни келтириб чиқариши ҳақида маълумот бергандик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан