Чувашия собиқ раҳбари президент Путинни судга берди

Чувашия собиқ раҳбари президент Путинни судга берди

Чувашиянинг собиқ раҳбари Михаил Игнатиев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин устидан мамлакат Олий судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. 20 май куни рўйхатга олинган даъво аризасида жаноб Игнатиев Путиннинг ваколат муддатини олдин бекор қилиш тўғрисидаги фармонига қарши чиқмоқчи эканлиги айтилган.

Даъво ариза ишлаб чиқариш учун қабул қилинди, уни судья Вячеслав Кириллов кўриб чиқади. Суд мажлиси 30 июнга белгиланган.

Чувашия раҳбари Игнатиев 2020 йил январ ойининг охирида ишончни йўқотгани сабабли ишдан бўшатилган. Аввалроқ эса Игнатиевнинг ФВВ ходими билан жанжали акс этган видео интернетга тарқалган эди. Видеода Игнатиев ходимни янги ўт ўчириш машинасидан сакрашга мажбур қилган. Видео тармоқ фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлган.