Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск Twitter’га қарши даъво билан чиқди. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар бермоқда.
Жума куни Илон Маск Twitter’да Tesla бош директори ва ижтимоий тармоқ ўртасидаги зиддиятни кучайтириб, қарши даъво билан чиқди.
CNBC телеканали хабарига кўра, миллиардер ижтимоий тармоққа қарши жавоб даъвоси тафсилотларини оммадан яширишни сўраган.
Олдинроқ, Twitter Илон Маск билан муваффақиятсиз келишув сабаб 33 млн доллар зарар кўргани ҳақида хабар берган эдик.