Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ўсмир қизлар нега кўрикдан ўтказилаётганини тушунтирди
30.01.2020 21:18,  
939

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, бир туманда ўсмир қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолгани ва бунинг оқибатида тумандаги барча ўқувчи қизлар тиббий кўрикдан ўтказилаётгани тўғрисидаги хабар бўхтон, деган баёнот билан чиқди Самарқанд соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

"Аҳоли ўртасида касалликларни эрта аниқлаш ва дастлабки босқичларда бартараф этиш мақсадида Самарқанд вилоятининг нафақат Тайлоқ тумани, балки, барча шаҳар ва туманларида тор соҳа ходимлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда", - дейилади расмий баёнотда.

Таъкидланишича, 2019 йил давомида вилоят профилактика-даволаш муассасалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг мутахассислари томонидан мактабгача таълим ва таълим муассасалари ҳамда уюшмаган аҳоли ўртасида 200дан ортиқ тиббий кўриклар ташкил этилган.

Уч миллион уч юз мингга яқин фуқаро тиббий текширувдан ўтказилган. Шундан бир миллиондан зиёди 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролардир. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан