Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Coinbase Японияни тарк этади
18.01.2023 22:25,  
22

Америка криптовалюта биржаси Coinbase Global келгуси ой Япония бозоридан чиқишини эълон қилди.

"Мавжуд бозор шароитлари туфайли компаниямиз Япониядаги операцияларни тўхтатиш ва мамлакатдаги бизнесимизни тўлиқ қайта тиклаш бўйича қийин қарор қабул қилди", - дейилади Coinbase баёнотида.

Компаниянинг япониялик мижозлари 16 февралгача биржадаги маблағларини ечиб олишлари керак. Ушбу санадан сўнг криптовалюталардаги қолган маблағлар иенага ўтказилади ва Ҳуқуқий ишлар бюросининг (Япония регулятори) махсус ҳисоб рақамига юборилади.

Бир неча ҳафта олдин Японияда фаолият тўхтатилишини яна бир криптовалюта гиганти Kraken биржаси эълон қилди.

Чоршанба куни эрта савдоларда Cоинбасе акциялари 1,7% га камайди. Охирги уч ойда компания капиталлашуви 54 фоизга ошди, бироқ 12 ой давомида бозор қиймати 75 фоизга тушиб кетди ва ҳозирда 11,3 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан