Copy (Сtrl+c) ва Paste (Сtrl+v) буйруқларини ишлаб чиққан Ларри Теслер вафот этди

Copy (Сtrl+c) ва Paste (Сtrl+v) буйруқларини ишлаб чиққан Ларри Теслер вафот этди

Ларри Теслернинг ишлари компютердан фойдаланишни осонлаштирди. (1989 йилда олинган сурат). ©️GETTY IMAGES

Нафақат мутахассислар, балки, барча одамлар компютердан эркин фойдалана олиши учун муҳим ишларни амалга оширган, илк дастурчилардан бири Ларри Теслер 74 ёшида вафот этди

Теслернинг энг катта ишларидан бири “Қирқиб олиш - Нусха олиш - Қўйиш” (Сtrl+x/Сtrl+c/Сtrl+v) буйруқларини ишлаб чиққани бўлди. У бундан бошқа дастурларни ҳам ихтиро қилган бўлиб, натижада шахсий компютер ҳақидаги билимларни ўзлаштириш ва ундан фойдаланиш енгиллашди. 

1945 йилда Ню-Йоркнинг Бронкс туманида туғилган Ларри Теслер Калифорниядаги Стенфорд университетини битирди. Университетдан кейин у “фойдаланувчи интерфейси” устида ишлади: шахсий электрон ҳисоблаш машинасини маълум буйруқлар, графика ва бошқа дастурлар воситасида оддий фойдаланувчи учун тушунарлироқ қилишга эришди. 

У Кремний водийсида ишлашни бошлаган 1960 йиллар аввалида ҳали компютерларни тушуниш қийин, мутахассисларгина бунинг уддасидан чиқа оларди. 

Ўзининг узоқ йиллик меҳнати давомида Теслер Xerox Palo Alto Research Center (Parc)дан тортиб Apple’гача бўлган турли йирик технологик компанияларда ишлаб кўрди.

Унинг энг катта кашфиёти, шубҳасиз, Сtrl+c/Сtrl+v (Нусха олиш/Қўйиш) буйруқларини ишлаб чиққани эди. Бу буйруқлар 1983 йили Apple фирмасининг дастурий таъминотида, Lisa компютерининг илк кўринишларидан бирида тайёрланган. Кейинги йили эса янги чиққан биринчи Macintosh компютерига ўрнатилган.