COVID-19 эпидемиясидан кейинги илк халқаро рейс Ухан аэропортига қўнди

COVID-19 эпидемиясидан кейинги илк халқаро рейс Ухан аэропортига қўнди

Фото: Reuters

COVID-19 эпидемиясидан кейинги сўнгги етти ой ичида биринчи халқаро йўловчи самолёти Хитойнинг Ухан шаҳри аэропортига қўнди.

T’way Airlines авиакомпаниясининг Сеул - Ухан TW-19 рейси Ухандаги “Тянхэ” халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан соат 10:48 да (Тошкент вақти билан 09:48) қўнди.

Маълум қилинишича, Ухан Сеул билан мунтазам парвозларни тиклаган. Ушбу рейсда етиб келган 60 йўловчи 14 кунлик карантин учун махсус меҳмонхоналарга юборилди.

Ҳозирда Ухан халқаро аеропорти 73 та маҳаллий йўналишларга парвозларни тиклади ва ҳар куни 500 га яқин парвозларни амалга оширмоқда. Кундалик йўловчилар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 90 фоизни ташкил этмоқда.