Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






COVID-19 пандемияси шароитида меҳнат муносабатлари бўйича эслатма тайёрланди
4.04.2020 16:32,  
494

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва “CENTIL” юридик фирмаси ҳамкорликда COVID-19 коронавируси пандемияси муносабати билан навбатдаги меҳнат муносабатларига оид эслатмани тайёрлади. Бу ҳақда Адлия вазирининг матбуот котиби хабар берди.

COVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида киритилган карантин чоралари хоҳ давлат, хоҳ бизнес ёки нодавлат ташкилотларида иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларига ўзининг жиддий таъсирини ўтказди.

Шу муносабат билан тайёрланган эслатма ҳозирги кундаги меҳнат муносабатлари соҳасидаги энг долзарб саволларга жавоб беради. Эслатмани ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

 

Эслатма бугун кўпчиликни қизиқтириб турган режалаштирилмаган меҳнат ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқиш масалаларини қамраб олиб, миллий қонунчилигимизнинг мазкур соҳадаги қоидаларини очиб беради.

Шунингдек, эслатмада фарзандларининг таълим муассасасида карантин ўрнатилганлиги билан боғлиқ ҳолда объектив равишда ишга бора олмайдиган ота-оналарнинг ҳуқуқий ҳолати очиб берилади.

Қолаверса, эслатмада давлат ва жамоат вазифаларига жалб қилинган фуқаролар учун қонунчилигимизда белгиланган кафолатларга тўхталиб ўтилган.

Мазкур эслатма меҳнат муносабатлари соҳасида юзага келган қатор саволларга жавоб бериб, фуқароларимиз учун фойдали бўлишига ишонч билдириб қоламиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан