«COVID-19»га қарши яна бир вакцинанинг салбий таъсирлари маълум бўлди. Эмлаш тадбирлари тўхтатилмоқда

«COVID-19»га қарши яна бир вакцинанинг салбий таъсирлари маълум бўлди. Эмлаш тадбирлари тўхтатилмоқда

АҚШда «Johnson & Johnson» фармацевтика компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан аҳолини эмлаш ишлари олиб борилаётган иккита марказ фаолияти тўхтатилди.

Бунга ушбу препарат билан эмланганлар орасида кўнгил айниш ва бош айланиши каби салбий таъсирлар кузатилаётгани сабаб бўлган.

«Wall Street Journal» нашрининг ёзишича, Шимолий Каролинада эмланганлар орасида 18, Колорадода эса 10 дан ортиқ одам эмлашдан кейин ножўя таъсирлар ҳақида маълум қилган. Улардан тўрт нафари касалхонага ётқизилган.

«Johnson & Johnson» компанияси вакцина туфайли келиб чиққан ушбу салбий реакцияларни ўрганишга киришгани билдирган.

8 апрель ҳолатига кўра АҚШда 66 миллиондан ортиқ одам — мамлакат аҳолисининг деярли 20 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмлаб бўлинган.