Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МРБ 120 дан кўп давлатларда махфий ёзишмаларни кузатиб борган
12.02.2020 16:51,  
401

Ярим асрдан кўпроқ вақт давомида Марказий разведка бошқармаси (ЦРУ) 120 дан ортиқ мамлакатларда махфий ёзишмаларни кузатиб борган.

Марказий разведка бошқармаси Германия разведкаси билан ҳамкорликда, унга қарашли Crypto AG Швейцария компаниясининг шифрлаш ускунасидан фойдаланган ҳолда, ярим аср давомида дунёнинг 120 дан ортиқ мамлакатларидан  яширин тарзда хабарларни кузатиб қайд этиб борган. Бу ҳақда The Washington Post газетаси ёзмоқда, Германиянинг ZDF телеканали эса махсус хизматларнинг ҳужжатларига ҳамда амалдаги ва собиқ разведкачиларни интервюларига таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, ушбу компаниянинг ускуналари Лотин Aмерикаси ҳарбий хунталари, Эрон, Ҳиндистон, Покистон ва Ватикан томонидан сотиб олинган. Улар орасида СССР ва Хитой йўқ эди. 

Хорижий ҳукуматлар AҚШ ва Германия яхши пул тўлаганлари учун уларга энг яширин маълумот алоқаларини етказиб туришган, деб газета ЦРУ хабаридан иқтибос келтиради.

The Washington Post эга бўлган хужжатда, ушбу махсус хавфсизлик чораси, асрнинг разведкадаги энг муваффақиятлисидир, деб аталган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан