Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Cубсидияга ариза топширувчилар рўйхати кенгайди
4.12.2022 19:06,  
287

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизмат ишга туширилди.

Энди қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотлари ҳам бир марталик субсидия олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин.

Бунинг учун талабгорлар календарь йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-санасига қадар my.gov.uzдаги «Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратиш» хизматини танлаб, ариза юборишлари лозим.

Бу турдаги субсидия қуйидаги мақсадларда ажратилади:

– бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жихозлашга;

– зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан