Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Цукерберг  Facebook коронавирус тўғрисидаги маълумотларни қандай бошқаришини сўзлаб берди
5.03.2020 21:07,  
220

Facebook Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига коронавирус ҳақида бепул эълонлар жойлаштириш ва касаллик тўғрисида ёлғон маълумотларни йўқ қилишга беминнат ёрдам беради деди компания раҳбари Марк Цукерберг.

Аввалроқ компания вакиллари Американинг Business Insider нашрига Facebook’да коронавирусдан ҳимояланиш ёки даволаш таклиф қилинадиган рекламалар тақиқланишини маълум қилган эди.

Цукербергнинг таъкидлашича, агар фойдаланувчи ижтимоий тармоқда коронавирус билан боғлиқ бирон-бир нарсани қидирса, тармоқ унга ЖССТ веб-сайтига ёки соғлиқни сақлаш бўйича ҳудудий органнинг саҳифасига киришингиз мумкин бўлган хабарномани жўнатади.

Шу билан бирга, агар фойдаланувчи коронавирус қайд этилган мамлакатда бўлса, Facebook янгиликлар тасмасида ҳам унга ЖССТ веб-саҳифасидаги коронавирус билан боғлиқ маълумотлар тақдим қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан