Ижтимоий тармоқларда Фарғонада ер остидан 1 кг. атрофида тилла тангалар билан тўлдирилган хум топиб олинганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада ер остидан 1 кг. атрофида тилла тангалар билан тўлдирилган хум топиб олинганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди

Ўтказилган мониторинг давомида, j.y.ning 16 сентябрь куни «Телеграм»да гўёки Фарғона вилояти, Сўх тумани, «Сариканда» қишлоғи ҳудудида олиб борилаётган ҳашарда ер остидан 1 кг. атрофида тилла тангалар билан тўлдирилган хум топиб олинганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Ўшбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги баёнот билан чиқди.

Тадбирлар натижасида, ушбу хабар дастлаб 16 сентябрь куни, соат 10.20da жойлаштирилганлиги аниқланиб, унда Сўх туманида тилла топилганлиги тўғрисидаги хабарни расмий ОАВ манбаси тасдиқлаганлиги, унинг вазни 1 кгэканлиги, 8 сентябрь куни ҳашар вақтида топилганлиги қайд этилган.

Қисқа вақт ичида ушбу хабар «Телеграм»даги бошқа кўп сонли обуначиларга эга бўлган каналларда тарқалиб, мунозарали муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шундан сўнг, Фарғона вилояти Сўх тумани ҳокимлиги билан боғланилганда, j.y. 8 сентябрь куни Сўх тумани, «Сариканда» МФЙда ҳашар ўтказилганлиги, лекин ҳеч қандай хум ёки тилла тангалар топилмаганлиги, каналларда тарқалган хабарлар ёлғон эканлигига аниқлик киритилди ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида бу тўғрисида баёнот эълон қилинди.

Бироқ, Сўх туманида тилла танглар топилганлиги тўғрисидаги хабарни ёлғонлиги аниқ бўлсада, j.y.ning 17 сентябрь куни ҳам ушбу фейк хабарни «Телеграм» даги русийзабон фойдаланувчилар сегментида кенг тарқалаётганлиги кузатилди.

Хусусан, ушбу фейк хабар ҳозирги вақтда баъзи русийзабон каналларда 70 минг ҳамда 41 минг маротаба кўрилганлиги, интернет фойдаланувчилари хабарни ҳақиқат деб ўйлаб, ўзаро муҳокамалар билдириб, турли изоҳлар қолдираётганлиги кузатилди.

Келгусида ушбу фейк хабарни ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлишини олдини олиш мақсадида, Сўх тумани ҳокимлигининг расмий баёнотини оммага эълон қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.