Нишон туманида кредит маблағи эвазига харид қилинган махсус техникалар ва ускуналарни сотиб, шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборган МЧЖ раҳбарига жазо тайинланди. Бу ҳақда Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, "Нишон юлдузи томорқа хизмати" МЧЖга 27.04. 2020 йилда тузилган шартномага кўра «Агробанк» Нишон филиали томонидан 900 млн сўм кредит маблағи ажратилган.
Бу маблағ ҳисобига жамиятга «Беларус», «Жинма» русумли трактор, ер ҳайдовчи омоч, юк ташувчи мототехника, пуркагич, хашак ғамлайдиган ускуна, ер текислагич, ер ковлагич, кичик тракторлар сингари техника ва ускуналар харид қилинган.
Жамият раҳбари Ғ.Панжиев эса банк кредити учун гаров таъминоти сифатида хатланган 319 602 000 сўмлик махсус техникаларни сотиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Жиноят ишлари бўйича Нишон тумани судида бўлиб ўтган суд мажлисида Ғ.Панжиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167- ва 233-моддаларининг тегишли бандлари билан айбдор деб топилиб, унга 6 йил қамоқ ва 18 509 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Қашқадарёда кредитга олинган махсус техникалар ва ускуналарни сотиб юборган раҳбар 6 йилга қамалди
4.05.2022 15:46,
84
Тавсия Этамиз
5.05.2022 21:36,
1104
Спортчи Элбек Раҳимовни қасддан ўлдирганларга ҳукм ўқилди
2.05.2022 08:36,
1194
Қашқадарёда 201 тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи радарга тушди
1.05.2022 22:36,
367
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
1.05.2022 20:36,
366
Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади
1.05.2022 12:58,
1249
Бугун арафа куни эмас, Арафа кунини нотўғри талқин қилмайлик
1.05.2022 09:18,
1443
Қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига ўзгартиришлар киритилди
30.04.2022 10:23,
129
Мадагаскарда содир бўлган тўфон туфайли 5 киши ҳалок бўлди
Тавсия Этамиз
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан