Da Vinci Capital инвестицион ширкати умумий қиймати 277 миллион евро бўлган учинчи фондни ишга туширди. Бу ҳақда ширкатнинг инвестициялар бўйича директори Денис Ефремовга таяниб Rusbase хабар бермоқда.
Янги фонд Украина, Беларус, Қозоғистон, Ўзбекистон, Арманистон ва МДҲнинг бошқа давлатлари, шунингдек Европанинг ривожланаётган бозорларидаги [Шарқий Европа мамлакатлари назарда тутиляпти — sof.uz] стартапларга инвестициялар киритишга мўлжалланган.
Fintech, B2B SaaS, янги транспорт ишланмалари, шунингдек, сунъий интеллект ва маиший хизмат соҳасидаги лойиҳалар ва булутли лойиҳаларга сармоя ётқизиш фонднинг асосий йўналиши ҳисобланади.
Ефремовнинг сўзларига кўра, "бу ўзларининг бозорларида ва ўз уйларида ишлайдиган ва даромад келтирадиган маҳсулотлар бўлиши керак".
Янги фонд стартапларнинг халқаро бозорларга чиқишига ёрдам беради.