Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади
30.10.2020 16:08,  
73

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда Волгабўйи ҳудудидан кирган совуқ антициклон натижасида кескин совуқ тушди.

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугундан бошлаб эса мамлакатимиз ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлайди.

Республика бўйича барча жойларда об-ҳаво очиқ, кучсиз шамол эсади. Куннинг ўртасига келиб ҳарорат 15-18 даражагача, жанубий ҳудудларда 23 даражагача кўтарилади.

Дам олиш кунлари республикамизга Эрондан иссиқ ҳавонинг кириши давом этади. Тунги совуқ фақат мамлакатнинг айрим тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида сақланиб туради.

Ҳарорат кечаси 2-7 даража атрофида, кундузи 17-22 даража бўлиши кутилмоқда, жанубий туманларда ҳаво 25 даражагача исийди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан