Дам олиш кунлари ҳаво исийдими?

Дам олиш кунлари ҳаво исийдими?

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун ва дам олиш байрам кунларида Ўзбекистон ҳудуди маркази шимолий Урал ҳудуди устида жойлашган совуқ антициклон чегараси таъсирида бўлади. 

Республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 7 мартга ўтар кечаси мамлакатимизнинг марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларида асосан ёмғир кўринишида кучсиз ёғингарчилик бўлади.

Тунги ҳарорат 0 даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2 даража совуқ бўлиши мумкин, кундузи ҳавонинг нисбатан совуқ бўлиши, салқин шарқий шамол эсиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 7-12 даража илиқ атрофида бўлади, бу ўртача кўп йиллик ҳароратдан сал пастдир.