Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, шимолий ҳудудларда ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 30-35 даражагача исийди.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 21-26, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси 23-28, кундузи 39-44 даража иссиқгача кўтарилади.
Фарғона водийсида ҳарорат кечаси 21-26, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 27-32 даражани ташкил этади.