Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Дам олиш кунлари жамоат транспорти қандай ишлаши белгиланди
17.03.2022 08:29,  
49

«Тошшаҳартраншизмат» компанияси Наврўз байрами муносабати билан келаётган дам олиш кунлари Тошкентда автобус йўналишлари иш графигини эълон қилди.

Жамоат транспорти қуйидагича тартибда ишлайди:

21 март, душанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида. Йўналишлардаги иш вақтининг тугаши 1 соатга узайтирилади;

22 март, сешанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

23 март, чоршанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатни давом эттириши белгилаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, президент фармонига кўра, Наврўз байрами муносабати билан ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар кетма-кет беш кун, шанбада ҳам ишлайдиганлар эса 4 кун дам олади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан