Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?
12.09.2020 09:41,  
637

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, 11—12 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди ғарбий ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Жанубий Қозоқистон ҳудуди устида жойлашган баландликдаги циклон республиканинг шарқий туманларига таъсир кўрсатади.

Бундай синоптик вазият натижасида бугун Тошкент вилоятининг айрим жойларига қисқа муддатли ёмғир, тоғолди ва тоғли туманларда момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат 27-32 даража атрофида бўлади.

12 сентябрь, шанба куни ёмғирли ва момақалдироқли об-ҳаво фақат тоғолди ва тоғли туманларда сақланиб туради. Республиканинг қолган жойларида ёғингарчилик бўлмайди.

Якшанба куни мамлакат ҳудуди устидаги жануби-ғарбий оқимлар об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлишини белгилайди.

Дам олиш кунларида ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ атрофида бўлади. Қайд этилишича, бундай ҳарорат иқлимий меъёрдан 1-2 даражага пастдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан