Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати ўзгарувчан бўлади

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати ўзгарувчан бўлади

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 4 февраль куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Кундуз куни ҳаво +12...+14 даражагача, баъзи жойларда +16...+18 даражагача бўлади.

Эртага, 5 февраль куни илиқ ҳаво массасининг кириб келиши кучаяди. Кундуз кунги ҳарорат +14...+17 даражагача, баъзи жойларда +20...+22 даражагача кўтарилади. Кечаси бироз совуқ сақланиб туради.

Қайд этилишича, республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши прогноз қилинмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Аммо, якшанба куни совуқ ҳаво кириб келиши мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади ҳамда об-ҳаво кескин ёмонлашади.

Мамлакат бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кундуз куни +4...+9 даражагача, шимолда 0...+5 даражагача пасаяди.

Якшанба куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Тоғли автомобиль йўлларда қор уюмлари ва кўриниш ёмонлашиши кутилмоқда.