Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
Lorem
АҚШ доллари lorem
EUR
Lorem
EВРОlorem
RUB
Lorem
Россия рублиlorem
Sayt test rejimida ishlayapti!!!
Даниил Медведев Instagram'даги профилидан Россия байроғини олиб ташлади
8.03.2022 14:19

Даниил Медведев Instagram'даги профилидан Россия байроғини олиб ташлади.

Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТП) рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган россиялик Даниил Медведев Instagram'даги саҳифаси тавсифидан Россия байроғини олиб ташлади.

Шу билан бирга, 26 ёшли теннисчи ҳақидаги қолган маълумотлар ўзгаришсиз қолди. Жумладан, спортчининг ҳомийлари ҳақида.

Медведев 28 февраль куни дунёнинг биринчи ракеткаси бўлди. Россиянинг АТП турнирларида 13 та ғалабаси ҳисобига.Теннисчи 2022 йилги АҚШ очиқ чемпионатида ғолиб чиқди. "Australian Open – 2023" мусобақасида у финалда испаниялик Рафаэл Надалга ютқазган эди.

28 февраль куни ХОҚ халқаро спорт федерацияларига Россия ва Украина атрофидаги вазият туфайли россиялик ва беларуслик спортчиларни халқаро мусобақаларда иштирок этишига тўсқинлик қилишни тавсия қилди.

Аввалроқ дунёнинг иккинчи ракеткаси сербиялик теннисчи Новак Жокович "Ролан Гаррос"да иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз








Тавсия Этамиз