Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дания пулдан воз кечмоқчи
22.02.2016 21:01,  
9

Дания ҳукумати савдо билан шуғулланувчиларни нақд пул билан  ҳисоб-китобни амалга оширишдан воз кечишга чақирмоқда. 2017 йилдаёқ мазкур мамлакатда ритейлерлар, ресторанлар, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа кўпгина компаниялар ҳисоб-китобнинг нақд пулсиз шаклига ўтади.

Ҳукумат иқтисодий ривожланишни тезлаштириш, маҳсулотлар қийматини пасайтириш ва ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини бошлашга қарор қилди. Нақд пулдан воз кечиш хавфсизликни таъминлаш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа харажатларни камайтиришга ёрдам беришига умид қилинмоқда.

Данияликлар нақд пулдан фойдаланмасликка анча кўникиб қолган, ҳар учинчи фуқаро йирик тижорат банки – Danske Bank томонидан ишлаб чиқилган ва тўловни смартфон орқали амалга оширишга имкон берувчи мобил иловадан фойдаланади. Аммо айрим мутахассислар ҳисоб-китобнинг тамомила нақд пулсиз шаклига ўтиш фирибгарлик ҳолатларини орттиришини айтмоқда.

Шундоқ ҳам Данияда сўнгги ўн йилда банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик икки баравар ортган. Албатта, бундай ҳолатларга қарши чоралар кўрилмоқда.   Ҳисоб-китобнинг нақдсиз шаклига буткул ўтиш-ўтмаслик парламентда ҳал қилинади, ҳозирча бу масала бўйича парламентда овоз бериш қачон ўтказилиши маълум эмас. Айтиш керакки, нақдсиз тўлов даражаси анча юқори бўлган Данияда бундай қонуннинг  қабул қилиниши муаммо туғдирмаса керак.

Скандинавиянинг бошқа мамлакатларида ҳам нақд пулдан камроқ фойдаланишга ҳаракат қилинади. Масалан, Швеция 2030 йилга бориб нақд пулдан умуман воз кечиши кутилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан