Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Данияда ишлаётган ватандошимиз Давлат солиқ қўмитаси раисига ўринбосар бўлди
24.09.2019 16:13,  
697

Солиқ тизимига IT-технологияларини жорий қилиш учун Данияда ишлаётган ватандошимиз раҳбар лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан Дания қироллигида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишлаётган Абдулла Абдисаламович Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Абдулла Азизов 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. Ўқиш давомида 2003 йил Япониянинг Нагоя университетида иқтисодиёт йўналишида ўқиган.

2006 йили Даниянинг Орхус университетида молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

Шунингдек, 2006 йилда Даниянинг Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган.

А.Азизов 2006 йилдан бугунги кунга қадар Данияда “Maersk A/S”, “DONG Energy A/S”, “Carlsberg A/S”, “Implement consulting group”, “Vestas A/S” ҳамда янги лавозимга тайинлангунга қадар “Danfoss” компаниясида Молиявий бизнес лойиҳаларини автоматлаштириш соҳасига юқори стандартларни жорий қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ватандошимиз ҳам иқтисодчи, ҳам IT-дастурчи бўлганлиги унинг меҳнат фаолиятида юқори чўққиларни забт этишига замин бўлган.

Шу сабабли, у йирик халқаро компанияларда IT-маслаҳатчиси, IT-ечимларни жорий қилиш лойиҳаси раҳбари, бизнес лойиҳасида ишлаб чиқариш ва стратегияларни жорий қилиш бўйича менежер маслаҳатчиси, бошқарма бошлиғи каби масъулиятли лавозимларда фаолият юритиб келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан