Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Даромади 1 млрд сўмдан ошмаганлар қачондан АОС тўлашга ўтади?
18.12.2022 18:27,  
116

Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган юридик шахслар айланмадан олинадиган солиқ (АОС) тўлашга навбатдаги солиқ давридан (кейинги йил 1 январдан) бошлаб ўтишга ҳақли.

Бунинг учун, солиқ тўловчилар АОС тўлашга ўтиш тўғрисида навбатдаги солиқ даври бошланишидан камида 10 кун аввал солиқ органини хабардор қилиши лозим.

ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган солиқ тўловчилар, жорий солиқ даври якунлари бўйича товар (хизмат)ларни реализация қилишдан олган жами даромадлари 1 млрд сўмдан ошмаган бўлса, АОС тўлашга камида 12 ойдан кейин қайта ўтишга ҳақли.

Асосан, солиқ тўловчилар томонидан бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилганда, навбатдаги солиқ давридан АОС тўлашга ўтиш мумкин:

ҚҚС тўлаш тартибига камида 12 ой олдин ўтган бўлса;

Жорий солиқ даврида Солиқ кодексининг 461-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҚҚС тўлашнинг мажбурий мезонлари мавжуд бўлмаса.

АОС тўлашга ўтиш учун 20.12.2022 йилга қадар ушбу ҳавола орқали ариза тақдим этиш лозим.

Тақдим этилган ариза белгиланган тартиб ва муддатларга мос бўлса, кейинги солиқ давридан – 01.01.2023 йилдан АОС тўлашга автоматик равишда ўтказилади, акс ҳолда рад этилади ва ҳар икки ҳолатда ҳам солиқ тўловчи шахсий кабинетига қарор юборилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан