Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Das Erste: "Европа раҳбарлари энергия инқирозидан чиқиш йўлини ҳалигача топгани йўқ"
9.10.2022 16:13,  
28

Das Erste телеканалининг хабар беришича, Европа раҳбарлари энергия инқирозидан чиқиш йўлини топмаган. Бу ҳақда РИА Новости немис журналистларига таяниб хабар бермоқда.

"Газнинг маржинал нархи масаласида ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилинмади: кейинги учрашувдан олдин турли хил моделларни текшириш керак", - дея изоҳ берди Европа сиёсий ҳамжамиятининг Прагада бўлиб ўтган саммити Das Erste манбаси.

Das Erste журналистларининг таъкидлашича, Германия канцлери Олаф Шольц ва унинг бир қатор ҳамкасблари вазиятни барқарорлаштириш учун коронавирусни тиклаш фондидан пул ишлатишни таклиф қилишмоқда. Шу жумладан, ушбу вариант Брюсселда атиги икки ҳафта ичида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитда муҳокама қилинади.

Шу билан бирга, Олаф Шольц Германияда олиб борилаётган энергетика сиёсати туфайли Прагада бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитида Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари томонидан босим остида қолди. Бу ҳақда ZDF манбаси қўшимча қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан