Арманистоннинг дастлабки Technology and Science Dynamics (TSD) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган гаджетлари 6 июндан савдога чиқарилди. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, смартфонлар илғор дунё бредларидан қолишмайди, гаджетларга ArmPhone деб ном берилди.
""Арман маҳсулотларини ишлатиш вақти келди" шиори остида ишлаб чиқарилган илк арман телефонларини тақдим қилдик, уларнинг дизайни ва ундан фойдаланиш ҳатто, энг талабчан истеъмолчининг эхтиёжларини қондиради", - деб компания мутахасислар таъкидлашмоқда.
Смартфоннинг энг катта модели 0520 - 5.1 дюймли Full HD дисплей, 1,3 ГГц ли саккиз ядроли процессор 32 Гб ички ва 3 Гб оператив хотира ўрнатилган. Олди камера 13 мегапиксел, фронтал камера 8 мегапикселли. Кичик модел 0502 эса - 8 ГБ ички ва 1 Гб оператив хотирага эга.
TSD да айтишларича, компаниянинг 5 турдаги - ArmPhone 0502, ArmPhone 0505, ArmPhone 0508, ArmPhone 0509 ва ArmPhone 0520 моделлари сотувга чиқарилган.
Technology and Science Dynamics (TSD) компанияси турли соҳада, улар орасида электрон муҳандисликда ҳам илмий изланишлар олиб боради. Фирма 1998 йили ташкил топган, ҳозирги кунда Санта-Барбара (АҚШ) ва Ереванда (Арманистон) офислари бор.