Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дастурчилар учун хорижда 4 минг долларгача ойлик билан иш таклиф қилинмоқда
26.05.2020 10:27,  
626

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россия Федерациясида IT – компьютер дастурчиси мутахассислиги бўйича бўш иш ўринлари учун танлов ўтказилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов хабар берди.

Танлов видео суҳбат орқали ўтказилади. Ўртача ойлик иш ҳақи 150 минг рублдан 300 минг рублгачани (2000-4000 АҚШ доллари) ташкил этади.

Номзодлар қуйидаги дастурларни билиши керак:

React/Redux, Saga, Typescript, Sass, Webpack, backbone/Marionette, PHP 7.x, (Фреймовка — Larvel), Go (горутин ва каналлар), NoSQL (Redis, MongoDB, ElasticSearch) маълумотлар базаси, бэкендда ишлатиладиган дастурлар – Java/Scala, MySQL, PostgeSQL, иш жараёнида ишлатиладиган дастурлар – Git, Slack, Redmine, Jenkins.

Қизиқувчилар агентликнинг labormigration.uz дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтишлари учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин:

Мурожаат учун: (+998 71) 202-33-55

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан