Давлат божи ставкаларига қўшимча киритилади

Давлат божи ставкаларига қўшимча киритилади

“Давлат божи ставкаларига қўшимча киритиш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланиб, умумий муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-банди “б” кичик банди қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдириш назарда тутилган:

“Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ–694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи ундирилмайди”.

Лойиҳа 5 сентябргача муҳокама қилинади.

3