Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Давлат буюртмалари тендерсиз берилишидан Соғлиқни сақлаш вазири Мусаев қандай манфаатдор?
16.08.2022 22:09,  
139

Давлат буюртмалари тендерсиз берилишидан Соғлиқни сақлаш вазири Мусаев манфаатдорми? Бу ҳақда “Kompromatuzb” телеграм канали ёзмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Тиббиёт қурилиш инжиниринг” давлат унитар корхонаси буюртмасига биноан Тошкент шаҳрида 140 ўринли Перинатал марказ ва 160 ўринли Она ва бола маркази қурилиб, 2021 йил учун тасдиқланган манзилли дастурга кўра, ушбу иккита объектнинг баҳоси 189,5 млрд сўмни ташкил қилганлиги, объектлар тендерсиз ҳукумат ҳужжати билан тақдим қилинганлиги тўғрисида davletovuz каналида маълумотлар берилган эди.

Қизиқ томони, кейинчалик ушбу йирик лойиҳаларни тендерсиз олган ширкат Тошкент ҳокимига алоқадор “Eco House-Group” МЧЖлиги маълум бўлган.

“Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 59-моддасига кўра, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 25 минг баравари (ўша даврда 6 млрд 750 млн сўм)дан ортиқ миқдорни ташкил этганда, давлат хариди тендер ўтказиш йўли билан амалга оширилиши шарт.

Энди саволлар туғилади:

- тендерсиз, яъни “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунига зид равишда бошқа тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқини поймол қилиб, бундай йирик лойиҳаларни совға қилинишида (сифатига ҳам ишонч бўлмаса керак?) Президент сиёсатига қарши ҳукумат ҳужжатларига асосан пинҳона тўғридан – тўғри инъом қилинган қанча объект бор?

- ушбу йирик қурилишлар Ортиқхўжаевнинг ширкатларига ноқонуний бериб юборилаётганида айнан шу соҳани назорат қилувчи Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича собиқ ўринбосари, ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев бундан хабари йўқмиди?

- 4 август кунги Сенат йиғилдишида раис Т.Нарбаеванинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатлар айнан шулар эмасмиди? 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз