Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат бюджети даромадлари 92 трлн сўмдан ошди
15.09.2022 15:54,  
18

Жорий йилнинг биринчи ярмида давлат бюджетининг даромадлари 92,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 трлн сўм — 23,7%га кўп.

Бу даврда бюджет даромадининг ЯИМга нисбати 24,5%ни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1% пунктга ошди.

ЯИМга нисбатан улушнинг ошиши асосан билвосита солиқлардан даромадлар ва солиқ бўлмаган тушумларнинг ўсиши билан изоҳланади.

Шунингдек, 2022 йил январь-июнь ойларида 3 943 та тадбиркорларга ҚҚС қоплаб берилди.

Умумий суммадан 5,9 трлн сўми яъни 71%и 100 та тадбиркорга тўғри келади.

Аввалроқ Ўзбекистондаги ЯИМнинг ўсиш суръати прогноз қилинганди.

Натижалар 2022 йил учун ЯИМнинг реал ўсиш суръатини 5,77% даражада кўрсатди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан