Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат бюджетининг солиқ даромадлари камаймаган — Давлат солиқ қўмитаси
17.04.2022 19:01,  
58

Давлат бюджетининг 2022 йил учун солиқ даромадлари камайтирилганлиги бўйича ижтимоий тармоқларда турли муносабатлар билдирилмоқда. 

ДСҚ бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилди.

"Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарор билан (3-илова) Давлат бюджети даромадлари прогнози 200 трлн. сўм миқдорида тасдиқланиб, унинг таркибида давлат солиқ хизмати органлари маъмурчилигига масъул солиқ тушумлари 143,5 трлн. сўм миқдорида белгиланган эди.

Ижтимоий тармоқларда тўғри қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги ПҚ-208-сон қарорида ПҚ-73-сон қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган Давлат бюджети жами даромадлари, жумладан, солиқ турлари бўйича даромадлар миқдори ҳам ўзгартирилмаган.

Ўзгартиришлар 2022 — 2024 йил учун белгиланган мақсадли индикаторларга тегишли бўлиб, солиқ органлари кўрсаткичлари (151,6 трлн. сўм) ҳам тасдиқланган солиқ тушумлари даромадига (143,5 трлн. сўмга) мослаштирилмоқда.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, солиқ органлари томонидан I чоракда бюджетга 34,5 трлн. сўм миқдорида солиқ тушумлари (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоиз ўсган) таъминланиб, белгиланган прогноз кўрсаткичлари 1,3 трлн. сўмга ортиғи билан бажарилди.

Иқтисодиётдаги ижобий ўзгаришлар ва солиқ маъмурчилигини рақамлаштириш натижалари билан солиқ базасининг кенгайтирилиши ҳисобига йиллик солиқ тушумлари даромади тўлиқ кафолатланишини маълум қиламиз." дейилади ДСҚ расмий муносабатида. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан