Давлат департаменти америкаликларга ҳожатхона қоғозини оммавий равишда сотиб олмасликни илтимос қилиб мурожаат қилди. Бу ҳақда Давлат департаментининг расмий вакили Морган Ортагус ўз твиттерида ёзиб қолдирди.
Морган пандемия билан боғлиқ вазият туфайли фуқароларга видеомурожаат қилган.
“Америка, сал секинроқ", - дейди Ортагус.
Видеонинг охирида у инфекцияни олдини олиш учун шифокорларнинг асосий тавсияларини такрорлади.