Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади
23.04.2022 18:13,  
34

“Ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (208-сон, 22.04.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 декабргача e-ngo.uz электрон порталида ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:

ННТлар томонидан дастурлар ишлаб чиқишда қатнашиш, уларнинг ижросини мониторинг қилиш, мониторинг натижаси бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган ҳужжатни, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларига оид таклифларни масъул давлат органларига киритиш;

ННТларнинг дастурлар юзасидан берган таклифларини кўриб чиқиш натижаларини электрон порталга жойлаштириш;

ННТларнинг жамоатчилик назорати якунлари бўйича тайёрлаган ҳужжатларини давлат органларига юбориш ва уларни кўриб чиқиш натижаларини эълон қилиш.

2023 йил 1 январдан қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга мажбурий жойлаштирилади:

ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари;
лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга давлат ижтимоий буюртмасини беришга оид эълонлар;
келгуси йил учун жамоат фондларига юбориладиган буюртманомалар;
давлат ижтимоий буюртмаси натижалари, маблағларнинг сарфланиш ҳолати.

Маълумот учун: Мазкур электрон портал Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига онлайн хизмат кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан