Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат имтиҳон олиш марказлари Президент қарорига зид равишда ёпилган
18.03.2022 22:15,  
217

Давлат имтиҳон олиш марказлари Президент қарорига зид равишда ёпилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди. 

Хабарга кўра, депутут кенг жамоатчилик ва сайловчилардан бўлаётган мурожаатларни инобатга олиб, Тошкент  шаҳрида ҳайдовчилар учун имтихон олувчи «Ягона имтиҳон маркази» фаолиятининг йўлга қўйилиши ва давлат имтихон марказлари ёпилишида  истеъмолчилар ҳуқуқлари, рақобат ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши масаласида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси номига “депутатлик сўрови” киритган:

 Куни кеча Қўмита ушбу сўровга жавоб берган:

— Қўмитанинг билдиришича, Президентнинг 2020 йил 7 декабрдаги “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4913-сонли қарорнинг 1-банди, тўртинчи хатбошида тегишли ҳудудларда давлат функциялари ўтказилаётган соҳаларда етарли миқдорда хусусий сектор субъектлари ташкил этилгунига қадар мазкур функцияларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳам амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

 Бироқ шунга қарамай ҳозирги кунда республиканинг баъзи ҳудудларида (Қашқадарё вилоятида 2 та, Сурхондарё вилоятида 3 та ҳамда Тошкент вилоятида 6 та) Ички ишлар вазирлиги тизимидаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш марказлари ушбу соҳада етарли миқдорда хусусий сектор субъектлари ташкил этилмай туриб, Президент қарори талабларига зид равишда фаолияти тўхтатилган.

 Президент қарорида айнан бир ташкилотга эксклюзив ҳуқуқлар берилмаган ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган барча тадбиркорлик субъектларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтихонларни олиш ҳуқуқи берилган.

 Шу муносабат билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси Президент қарори талабларига зид ҳаракатлар содир этилаётганлиги сабабли Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукуматга) киритиш учун тегишли таклиф ишлаб чиқибди.

Таклифда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича фаолияти ушбу хизматни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг етарлича ташкил қилингунига қадар, яъни ҳар бир ҳудудда аввал фаолиятда бўлган имтихон олувчи давлат ташкилотлари  сонидан кам бўлмаган хусусий сектор бозорга киргандан сўнг тўхтатилиши назарда тутилган.  

Бунда масалан, Тошкент вилоятида 6 та хусусий имтихон олиш маркази ташкил этилгунга қадар 6 та давлат маркази ишлаши керак. Нима учун 6 та дейилса, асос шуки яқин вақтгача талабдан келиб чиқиб Тошкент вилоятида 6 та марказ фаолият кўрсатган. Ундан ками етмайди.

 Демак, бундан хулоса келиб чиқадики, битта тадбиркорлик субъектининг тезроқ “соққа ишлаши”га имконият бериш учун шошиб-пишиб бошқа давлат имтихон марказларини ёпиш орқали Президент қарори талаблари ҳам бузилган.

 Энди савол: Қарор талабларини бундай талқин қилиш ва бузиш кимга, нима учун керак бўлди?

 Монополияга қарши курашиш қўмитаси жавоби асосида биз ҳам энди ҳукумат ва ҳукумат  аъзоларига сўров киритамиз, — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан