Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат кадастрлар палатаси Элликқалъа филиали бош муҳандисининг кирдикорлари фош бўлди
29.03.2022 16:15,  
116

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Давлат кадастрлар палатасининг Элликқалъа филиали бош муҳандиси А.Р. фуқаро М.С.нинг ўғлига аслида мавжуд бўлмаган туман ҳокимининг сохта қарорини асос қилиб 4 сотих ер майдонига эгалик қилиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаб бериб, эвазига 500 АҚШ долларини олганлиги, шунингдек, А.Р. филиалнинг бошқа масъул шахслари билан тил бириктириб, фуқаролар номига уй жойлар учун жами 9 та ҳолатда 42 сотих ер майдонига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, ноқонуний равишда давлат рўйхатидан ўтказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан