Давлат нотариусларининг бинолари хусусий нотариусларга ижарага берилади

Давлат нотариусларининг бинолари хусусий нотариусларга ижарага берилади

“Хусусий нотариал фаолиятни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (213-сон, 11.04.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ҳудудий адлия органларига бириктирилган ҳамда давлат нотариуслари фойдаланувида бўлган бино ва иншоотларни хусусий нотариусларга ижарага бериш, шунингдек идора инвентарларини сотиш ҳудудий адлия органлари ҳамда хусусий нотариуслар ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган давлат нотариуслари бино ва иншоотларни ижарага олишда хусусий нотариусларга нисбатан устунликка эга бўлади.

Бунда, давлат нотариуси бино ва иншоотларни ижарага олишни ёзма равишда рад этган тақдирда ёки 2 ой давомида устунлик ҳуқуқидан фойдаланмаганда ушбу бино ва иншоотлар ҳудудий адлия органларига бириктирилмаган бинода фаолият кўрсатаётган хусусий нотариусларга ижарага берилади.

Давлат нотариал идораси нотариусига бириктирилган инвентарлар уларни сотиб олиш истагини билдирган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга баланс қийматида сотилади.

Бино ва иншоотлар хусусий нотариуслар томонидан ижарага олинмаган ҳолларда уларда давлат нотариуслари жойлаштирилиши, ҳудудий адлия органлари томонидан фойдаланилиши ёки ижарага берилиши мумкин.