Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг бой табиий ресурсларини ўзлаштиришда катта имкониятлар мавжуд эканини таъкидлаб ўтди
16.11.2022 13:39,  
16

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Кўксаройда Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи йиғилишида иштирок этмоқда.

Давлат раҳбари тадбирда нутқ сўзлаб,  ўз нутқида Ўзбекистоннинг бой табиий ресурсларини ўзлаштиришда катта имкониятлар мавжуд эканини таъкидлаб ўтди.

— Хабарингиз бор, мамлакатимиз олтин захиралари бўйича дунёда 2-ўрин, мис бўйича – 7-ўрин, вольфрам бўйича – 8-ўрин, кумуш бўйича – 9-ўрин, уран бўйича – 12-ўринни эгаллайди.

Фойдали қазилма конларини ўзлаштириш соҳасига йирик инвестицияларни жалб этиш мақсадида геологик маълумотларни очиқ эълон қилдик.

10 дан ортиқ турдаги стратегик фойдали қазилмаларни ўзлаштириш учун солиқ ставкаларини пасайтирдик, ер солиғини бекор қилдик, махсус техникаларни божхона тўловларидан озод этдик.

Биз хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича аниқ лойиҳаларни тайёрладик, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари йиғилиш давомида инвесторларни амалий ҳамкорлик қилишга даъват этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан