Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат раҳбарларининг қиёфадошлари (фото)
28.02.2020 12:32,  
1318

Россия президенти Владимир Путиннинг эҳтимолий қиёфадошлари мавзуси сўнгги 20 йил давомида Россия аҳолисининг онгини тарк этмади. Турли назариялар Интернетда турли фаразлар билан пайдо бўлади. Путин эса қиёфадошлари борлигини рад этишдан чарчамайди.

Президент янги интервюсида 2000-йилларнинг бошларида унинг атрофидагилар уни хавфли жойларга олиб бориш учун қиёфадошлардан фойдаланиш ғояларига эга бўлишганини тан олди, аммо кейин рад этди.

Аммо, агар президентнинг ҳеч қандай қиёфадоши бўлмаса-да, дунёда унга ўхшайдиган одамлар етарли. Масалан, актёр Дмитрий Грачев Путинга ўхшаши  билан танилган. Президент тасвири кўнгилочар дастурларда кўпинча ишлатилади ва бу, албатта, фақатгина Россия раҳбарига тегишли эмас.

Актёр Alec Baldwin фаол тарзда Путиннинг америкалик ҳамкасби Доналд Трампга тақлид қилади.

Буюк Британия қироличаси Елизавета IIга ҳам ўхшаш одам бор, фақат у эркак.

Қуйида таниқли шахслар ва уларга ўхшовчи оддий одамлар суратлари келтирилган.

Фото: promoter.by/РИА «Новости»
Пародист Дмитрий Грачев ва Россия президенти Владимир Путин

 

Фото: AP/Reuters
Актёр Алек Болдуин (чапда) ва АҚШ президенти Доналд Трамп

 

Фото: ТАСС
КПСС МК Бош котиби Михаил Горбачев (ўнгда) ва унинг қиёфадоши

 

Фото: AP/Reuters
КХДР етакчиси Ким Чен Ин (ўнгда) ва унинг қиёфадоши Говард

 

Фото: AP
АҚШнинг 44-президенти Барак Обама (ўнгда) унинг қиёфадоши - индонезиялик Илҳом Анас

 

Фото: ТАСС/РИА «Новости»
Владимир Ленин (ўнгда) ва унинг қиёфадоши

 

Фото: Серегей Бобылев/ТАСС/Reuters
Буюк Британия қироличаси Елизавета II (ўнгда) ва унинг расмий қиёфадоши

 

Фото: РИА «Новости»
Иосиф Сталин (ўнгда) ва унинг қиёфадоши

 

Фото: РИА «Новости»
Украина президенти Владимир Зеленский (ўнгда) ва унинг ўзбекистонлик қиёфадоши Умид Исабоев

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан