Ботир Парпиев ўрнига қўмита раиси вазифасини бажарувчи этиб Беҳзод Анварович Мусаев тайинланган.
Беҳзод Мусаев Ўзбекистон президенти қарори билан 12 март куни Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, бугун 2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Ботир Парпиев лавозимидан oзод этилди.